Европа футбол иттифоқи (УЕФА) «Манчестер Юнайтед» раҳбариятининг «Ливерпул»га қарши кечадиган Европа Лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви вақтини кечроқ ўтказиш борасидаги таклифини қаноатлантирди, дея хабар беради «Чемпионат».
Маълум бўлишича, «МЮ» – «Ливерпуль» учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган 17 март, пайшанба куни Буюк Британияда авлиё Патрик куни нишонланади. Манкунианлар раҳбарияти байрам муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган тирбандликлар туфайли мухлислар «Олд Траффорд» стадионига вақтида етиб кела олмаслигидан хавотирга тушган.
Шу тариқа, жавоб ўйини 2 соат кечроқ ўтказилади, яъни «МЮ» – «Ливерпуль» учрашуви 17 март куни соат 20:05 (Тошкент вақти билан тунги 01:05) да бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин эса 10 март куни «Энфилд Роуд» стадионида, соат 20:05 (Тошкент вақти билан тунги 01:05) да бошланади.
Изоҳ (0)