Москвадаги Курский вокзали портловчи қурилма ҳақидаги аноним қўнғироқдан сўнг эвакуация қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилининг маълум қилишича, вокзалдан 900 га яқин одам эвакуация қилинган.
Манбаларда таъкидланишича, буюмларни сақлаш камерасидаги портловчи қурилма ҳақидаги қўнғироқ тонгги 7:20 (Тошкент вақти бўйича 09:20) да амалга оширилган.
Кейинроқ маълум бўлишича, бомба ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиққан. Вокзал биносини кўздан кечириб чиққан кинологлар у ердан ҳеч қанақа портловчи қурилма ёки портловчи модда топмаган. Ҳодиса поездларнинг ҳаракатланишига таъсир қилмаган.
Изоҳ (0)