Кремль КХДРнинг ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотдан ташвишдалигини билдириб, барча томонларни босиқликка чақирди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Шубҳасиз, бу жуда жиддий ташвишни келтириб чиқаради ва, албатта, биз диққат билан воқеалар ривожини кузатиб борамиз, шунингдек, минтақа давлатлари ҳамда учинчи давлатлар бундай мураккаб вазиятда босиқлик ва мувозанатни сақлаб туришига умид қиламиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 4 март, жума куни КХДР раҳбарияти тарқатган баёнотда мамлакатга қарши санкцияларни кучайтириш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгаши тарафидан қабул қилинган янги резолюцияни «халқ республикаси суверенитети асосларига болта урувчи» «мислсиз, гангстерча» ҳужжат деб аталди.
«Бу шароитда КХДР халқи ва армияси ғазаб ила америкалик империалистлар ва жанубий кореялик сотқинлар қиёфасидаги мамлакат душманларини йўқ қилиш тўғрисидаги буйруқни ижро қилишга тайёрдир», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)