«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Англия чемпионати 27-турида «Арсенал»га қарши (3:2) кечган ўйинда тўртинчи ҳакам олдида йиқилганига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Мен масхарабоз эмасман. Менинг исмим Луи ван Гал. Мен мураббий ва инсонман. Бундай йиқилишлар менинг фалсафамнинг бир қисми ҳисобланмайди. Бу ишим ўйин натижасига таъсир қилди, деб ўйламайман. Майдонда мураббий эмас, балки футболчилар ўйлаши керак», — дейди 64 ёшли голландиялик мутахассис.
Луи ван Галнинг ҳамкасби Гус Хиддинк унинг ҳакам олдига йиқилган ҳолатидан сўнг у жисмоний тарбия ўқитувчиси касбини ўзлаштиргани ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)