Озарбайжон пойтахти Бокуда одамлар тириклик чоғида дафн учун ер сотиб олиши ман қилинди. Бу ҳақда 1 март куни, шаҳар аҳолисига фуқаролик хизматларини кўрсатиш трести муҳандиси Собир Ҳасановга таяниб, «Газета.ru» ёзди.
«Илгари одамлар тириклигида ўзлари учун қабристондан ер сотиб олишлари мумкин эди. Лекин эндиликда бу тақиқланди. Тириклик чоғидаёқ жой банд қилмоқчи бўлган одамларнинг мурожаатлари кўриб чиқилмайди», — деб тушунтирди у.
Шу билан бирга, Ҳасанов қариндошларининг қабри атрофида жой сақланишини сўраганларнинг илтимослари инобатга олинишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)