Сурия президенти Башар Асад февраль ойи давомида Россиянинг сиёсий ва молиявий-иқтисодий йўналишдаги ОАВларида жами 32 200 марта тилга олинди. «Интерфакс» агентлиги ишлаб чиққан «Янгиликларни комплекс таҳлил қилиш тизими» (SCAN) маълумотларига кўра, АҚШ президенти Барак Обаманинг номи шу давр ичида 26 163 марта қайд этилган.
Энг кўп тилга олинганлар ўнталигига Россия президенти Владимир Путин бошчилик қилмоқда: февралда унинг номи 135 706 марта журналистлар тарафидан таъкидланган. Иккинчи ўринда — Россия бош вазири Дмитрий Медведев (58 372).
Ундан кейинги поғоналарда Украина раҳбарлари — бош вазир Арсений Яценюк (47 968) ва президент Пётр Порошенко (46 614) турибди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуотда 21 125 марта тилга олиниб еттинчи, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса 18 067 кўрсаткичи билан саккизинчи ўринни эгаллади.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков (17 635) ва АҚШ давлат котиби Жон Керри (17 551) рейтингга хотима ясаган сиёсатчилар бўлди.
Изоҳ (0)