Гонгконг халқаро аэропорти божхонаси ходимининг жасади ечиниш хонасидан топилди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 1 март, сешанба куни юз берган. Аэропортда ўқ овози эшитилган, шундан сўнг тиббий хизмат ходимлари воқеа жойини текширганида, у ердан жони узилган эркакнинг жасади топилган. Жасаднинг ёнида тўппонча ҳам бўлган.Полиция тахминига кўра, эркак ўз жонига қасд қилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)