Бағдоддаги очиқ бозорда иккита бомба портлаши натижасида камида 31 киши ҳалок бўлди, яна 60 дан ортиғи яраланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» маҳаллий ҳукуматга таяниб.
Теракт юзасидан жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)