Актриса Зарина Низомиддинова ҳозирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаяпти. У бу ҳақда «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Гўзаллик салонини очишни хоҳлагандим. Кейин либослар дўконини очдик. Аммо иши қийин экан», — деди актриса.
«Ҳозир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаяпман», — дея қўшимча қилди Зарина Низомиддинова.
Аввалроқ, актриса Зарина Низомиддинова Azucar Moreno брендининг янги либослар тўплами «юзи»га айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)