25 февраль куни авария юз берган Россиянинг Воркута шаҳридаги «Шимолий» конида портлашлар давом этмоқда. Бу ҳақда авария оқибатларини бартараф этиш бўйича комиссияга бошчилик қилаётган бош вазир ўринбосари Аркадий Дворковичнинг баёнотига таяниб, Meduza хабар беради.
«Ҳозирги пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Улар қийин шароитларда, айтиш мумкинки, фавқулодда вазиятларда амалга оширилмоқда. Конда портлашлар давом этмоқда. Баъзи ҳудудларга боришнинг деярли имкони йўқ», — деди Дворкович.
Қутқарувчилар 26 нафар кончи билан ҳамон алоқа ўрната олмади. Улар бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилмоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, авария юз берган пайтда ер остида 111 нафар кончи бўлган. Тўрт киши ҳалок бўлган, тўққиз нафари жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу авария оқибатида икки нафар кончининг ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)