Ҳиндистоннинг собиқ пойтахти Мумбай шаҳри маъмурияти шаҳарнинг 16 ҳудудида селфига тушишни ман этди. The Guardian нашрининг маълум қилишича, полиция ушбу ҳудудларда селфи тушишни жуда хавфли деб ҳисоблаган.
Бундан буён полиция патруллари белгиланмаган жойда селфи тушганларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳиндистон селфи тушиш пайтида юз берган ўлимлар бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. 2014 йилдан бери жаҳонда селфи билан боғлиқ 49 ўлим ҳолатининг 19 таси айнан шу давлатда рўй берган.
Изоҳ (0)