Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Озарбайжон Арманистонга қурол сотилгани муносабати билан Россияга норозилик нотаси топширди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ҳикмат Гаджиев маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: «Вести»

Фото: «Вести»

«Нотада Озарбайжон Арманистон томонидан харид қилинган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника мамлакатнинг айирмачилар томонидан эгалланган Тоғли Қорабоғ ҳудудида жойлаштирилгани ҳақида халқаро ҳамжамиятга бир неча бор рад этиб бўлмас далиллар тақдим этгани таъкидланган», — дея маълум қилган Гаджиев.

Унинг айтишича, Арманистонга замонавий, жумладан, ҳужум қуролларининг етказиб берилиши можарони бартараф этишга ёрдам бермайди, аксинча, кескинлик ортишига олиб келади. «Шу муносабат билан Озарбайжон экспортчи давлатдан сотилган қурол-аслаҳа ва техника оккупация қилинган ҳудуд ҳамда мамлакатнинг Арманистон билан чегараси яқинида жойлаштирилмаслиги кафолатланишини кутади», — дея таъкидлаган вакил.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи