Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг келгуси тақдири ҳақидаги қарор ваколат муддати якунланганидан сўнг қабул қилинади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Белгиланган муддат бор, ушбу муддат тугаганидан сўнг президент томонидан тегишли қарор қабул қилинади. Биз ҳеч қачон президентнинг бундай қарорларини олдиндан маълум қилмаганмиз, бу гал ҳам шундай бўлади», — дея таъкидлаган Песков Рамзан Қодировнинг лавозимида қолиш-қолмаслиги ҳақидаги саволга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг Чеченистон раҳбари сифатидаги ваколат муддати 2016 йилнинг 5 апрель куни ниҳоясига етади. У лавозимида қолишни истамаётгани, бироқ бунга зарурат бўлса, фаолиятини давом эттиришини билдирган.
Изоҳ (0)