АҚШ президенти Барак Обама Россия билан Сурияда тинчлик ўрнатиш борасида эришилган келишувдан мамнунлигини билдирди. Бу Оқ уйнинг расмий сайтида чоп этилган баёнотда ўз ифодасини топди, деб хабар беради «Газета.ru» сайти.
Президентнинг сўзларига қараганда, айни пайтдаги энг долзарб вазифа ҳам Суриянинг расмий раҳбарияти, ҳам мухолифат етакчиларидан ижобий жавоб олиб, тинчлик ўрнатишдан иборатдир.
Эслатиб ўтамиз, кеча Россия ва АҚШ Сурияда ўт очишни тўхтатишга келишиб олгани хабар қилинди. Келишувга кўра, ўт очишни тўхтатиш режими 27 февралдан бошлаб кучга кириши керак.
Изоҳ (0)