Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати полицияси сиднейлик 18 ёшли қизни террорчилик ҳаракатлари тайёрлашда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги ахборот берди.
Ало-Брижет Намоа шу йилнинг январь ойида террорчилик ҳаракатларини тайёрлашда айбланган Самеҳ Байданинг рафиқасидир. У Тонга қироллигида туғилган бўлиб, Байда билан танишганидан сўнг ислом динини қабул қилган.
Ғарб матбуоти бу жуфтликни «мусулмон Бонни ва Клайди» деб атай бошлади.
Штат полицияси комиссари ўринбосари Кэтрин Бёрннинг сўзларига қараганда, қиз Байда иши бўйича давом этаётган тергов доирасида ҳибсга олинган. Полициячи яқин орада яна бир қанча гумондор қўлга олиниши мумкинлигини истисно қилмади.
Изоҳ (0)