Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Мичиган штатида 6 кишини отиб ўлдирган ва икки кишини яралаган эркак 22 февраль, душанба куни суд олдида жавоб беради. Унга туркум қотилликларга қўл урганлиги бўйича расмий айблов эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Вести»

Фото: «Вести»

45 ёшли Жейсон Далтон штат жанубидаги Каламазу округида ўт очганидан бир неча соат ўтиб, полициячи уни қидирувга берилган машинасида маҳаллий бар автотураргоҳидан жилаётганида пайқаб қолганидан сўнг қўлга олинди. Ҳибсга олиш чоғида эркак қаршилик кўрсатмади, автомобилида эса қотилликлар содир этилгани тахмин қилинаётган ярим автомат пистолет топилган.

Ҳозирда полиция Далтонни сўроқ қилмоқда. У ўзи амалга оширган жиноятларга ундаган сабабларни ошкор қилишдан бош тортмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари қурбонлар бир-бири билан боғлиқ бўлмагани ва нишон тариқасидагина танланганини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади