Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия ўзининг хавфсизлигига таҳдид қилувчи террорчиларга қарши хорижда операциялар ўтказишга ҳаққи борлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Туркияда Сурияда ва террорчи гуруҳлар жойлашган бошқа ҳудудларда операциялар ўтказишга тўла ҳуқуқ бор. Чунки бу олдимизда турган хавфга қарши курашнинг бир қисми», — дея таъкидлаган президент.
Эрдўғоннинг билдиришича, бундай операцияларни амалга ошириш чоғида «ҳудудий яхлитлигини мустақил таъминлай олмайдиган давлатлар суверенитети бузилиши ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ».
Изоҳ (0)