Жанубий Каролинадаги праймеризда тўпланган овозларнинг 50 фоизи натижаларига кўра, унда АҚШ Республикачилар партиясидан номзод, миллиардер Дональд Трамп ғолиб бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Праймеризда Дональд Трамп 34,2 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи ўринни техаслик сенатор Тед Круз эгаллаган – 21,6 фоиз овоз.
Дастлабки сайловлар натижаларига кўра, учинчи ўриндан 21,4 фоиз овоз билан Флорида сенатори Марк Рубио жой олди. Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш 8,3 фоиз овоз тўплади.
Эслатиб ўтамиз, Демократлар партиясининг Невада штатида бўлиб ўтган кокусида Ҳиллари Клинтон ғолиб чиқди.
Изоҳ (0)