Сурия президенти Башар Асад мамлакат шимолидаги тинч аҳолининг ўлими учун АҚШ жавобгар эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у El Pais газетасига берган интервьюсида маълум қилган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Асаднинг сўзларига қараганда, Россия авиацияси фуқаролик объектларини бомбардимон қилганлигини исботловчи далиллар йўқ.
У, шунингдек, Россия аниқ зарбалар бераётганлигини ва Россия иштирокида тинч аҳоли билан боғлиқ бирорта ҳам нохуш ҳодиса қайд этилмаганлигини маълум қилди.
«Сурия шимолидаги кўплаб тинч аҳоли вакилларини америкаликлар ўлдирди», — деб таъкидлади Асад.
Изоҳ (0)