АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трампнинг фикрича, Apple корпорацияси Федерал қидирув бюросига «Сан-Бернардино мергани»нинг телефонини очишда ёрдам бериши лозим эди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Илгари хабар қилинганидек, 16 февраль куни судья Шери Пим АҚШнинг Apple корпорацияси Федерал қидирув бюроси ходимларига Сан-Бернардинода оммавий қотилликлар уюштирган жиноятчи Саид Фаруқнинг телефонини бузиб, ундаги маълумотларни олишда ёрдам бериши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилган эди.Суд қарорига мувофиқ, корпорация шу пайтга қадар террорчининг мобил ускунаси маълумотларига бузиб кира олмаётган ФҚБ ходимларига махсус дастурий таъминот тақдим этиши талаб қилинади.
Корпорация раҳбари Тим Кук, ўз навбатида, суд қарорига расмий эътироз билдирилишини таъкидлаб ўтди.
Аммо Дональд Трампнинг фикрича, бу масалада Apple раҳбарияти ноҳақ. Шу муносабат билан у АҚШ фуқароларига компания маҳсулотларига нисбатан бойкот эълон қилиш таклифини берди.
«Apple’ни улар тегишли ахборотни тақдим этмагунига қадар бойкот қилинг!», – деб таъкидлади сиёсатчи Жанубий Каролина штатидаги сайловолди тадбирларидан биридаги чиқиши чоғида.
Изоҳ (0)