Йўлларда ҳаракат хавфсизлиги бўйича Америка миллий бошқармаси ҳайдовчисиз автомобилни бошқариш тизимини юридик жиҳатдан тирик ҳайдовчига тенглаштирди, деб ёзади TJournal.
Энди автомобиль бошқарувини амалга ошираётган ҳар қандай киши ёки нарса юридик жиҳатдан «ҳайдовчи» деб ҳисобланади.
Бундай қарор Google’га ўз ҳайдовчисиз автомобилларини дастлабки концепцияга мувофиқ тарзда қўллаш имкониятини беради. Google бошидан автоном ҳайдовчисиз автомобиль яратиш устида ишлаб келмоқда, концепцияда бошқарув тизими ҳаракатлари учун жавобгар бўлган, юридик жиҳатдан расмий ҳайдовчи ролини бажарадиган тирик одамга зарурат йўқ.
Айни пайтда умумий фойдаланишдаги йўлларда синов ўтказиш чоғида автомобиль кабинасида ҳайдовчи бўлади, у кутилмаган вазиятларда машина бошқарувини ўз қўлига олишга тайёр туради.
Изоҳ (0)