Саудия Арабистони жаҳон бозорида нефть нархини ошириш учун уни қазиб олиш ҳажмини камайтиришдан бош тортди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди, деб ёзади Meduza.
У нефть қазиб олиш ҳажмини ҳозирги даражада сақлаб қолиш қарорини қўллаб-қувватлади, бироқ Саудия Арабистони уни камайтиришга тайёр эмаслигини қўшиб қўйди.
«Нефть нархи бозордаги талаб ва таклиф орқали баҳоланади. Саудия Арабистони Қироллиги бозордаги улушини ҳимоя қилиш ниятида», — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Саудия Арабистони ва Россия дунё бозорида нефть хомашёси керагидан ортиқ бўлиб кетгани туфайли, нефть қазиб чиқариш ҳажмини музлатиб қўйишга келишиб олган эди.