Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Финляндияда Pepsi Max алкоголсиз ичимлигининг идишига янглишиб пиво жойланган. Шундан кейин улар мамлакат дўконларига сотувга чиқишга улгурган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.

Фото: Pepsi

Фото: Pepsi

Бу ҳақда Лахти шаҳрида яшовчи фуқаро газли ичимлик банкасини 13 ёшли ўғли учун харид қилгандан кейин маълум бўлган. Харидорнинг ўғли отасига Pepsi’нинг ғалати таъмидан шикоят қилган. Шундан кейин эркак суюқликни татиб кўргач, унинг пиво эканлигини аниқлаган.

Ичимликларни ишлаб чиқарувчи Hartwall компанияси икки марта юқоридаги каби шикоят қилинганлиги ҳолатини тасдиқлади ва бу ҳолатни қуйиш тизимидаги хатолик билан изоҳлади. Ҳозирги пайтда ичимликнинг ўша партияси қайтариб олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?