Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Финляндия мудофаа вазири Юсси Ниинисте қўшма машғулотларда қатнашиш учун АҚШ армияси ҳарбий бўлинмаси зирҳли машиналарда етиб келишини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«АҚШ қуролли кучларининг 20 га яқин ‘Страйкер’ зирҳли машинаси баҳорнинг охирига белгиланган Arrow («Камон ўқи») ҳарбий машғулотларида иштирок этади», — дейилади вазирлик хабарида.

Ниинистенинг сўзларига қараганда, Америка ҳарбий техникасининг иштирок этиши ташаббуси АҚШдан чиққан. Февраль ойининг бошида фин матбуоти май ойида Финляндиядаги ўқув машғулотларига Орегон штати Миллий гвардиясининг Ҳарбий-ҳаво кучлари етиб келиши ҳақида хабар қилган эди.

Олдинроқ АҚШ Норвегияда совуқ уруш йилларидан қолган ғорларга танклари ва артиллериясини жойлаштираётгани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)