Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миграция ишлари бўйича Британия суди 92 ёшли Миртл Котиллни мамлакатдан депортация қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар беради.

Фото: Daily Express

Фото: Daily Express

Кекса аёл ЖАРдан қироллик фуқароси ҳисобланган қизининг олдига келган ва унинг ёнида қолишга қарор қилган эди. Суд аёлни қўллаб-қувватлаб 55 мингта имзо тўплаган онлайн-петицияни инобатга олмади.

Нашрнинг аниқлик киритишича, 2014 йилда бева қолган Миртл Пул шаҳрида (Дорсет графлиги) яшовчи 66 ёшли қизи Мэри Уиллсникига келган. Чунки ЖАРда унга ғамхўрлик қилиши мумкин бўлган қариндош ва дўстлари қолмаган. Охирги йилларда Уиллс онасига Буюк Британияда яшаш ҳуқуқини расмийлаштиришга уринган.

Суд юрак етишмовчилиги, қисман яхши эшитмаслик ва бир кўзида кўриш қобилиятини йўқотган аёл мамлакатни келгуси ҳафтада тарк этиши лозимлиги ҳақида қарор чиқарди. Унга йўл харажатлари учун минг фунт ажратилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани