Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бортида папа Франциск бўлган Airbus A330 самолёти 12 февраль куни Мехикога қўнаётганида, уни ердан туриб, лазер билан нишонга олишган. Бу ҳақда понтификнинг парвозларини амалга оширган Италиянинг AlItaliya авиакомпанияси эълон қилган хабарда маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«12 февраль, жума куни АZ4000 рейси экипажи Мехико шаҳри аэропортига қўниши чоғида самолётни ердан туриб лазер нури билан нишонга олишаётганини пайқади», — дейилади хабарда. Ҳаво кемаси командири Массимилиано Марселли бу ҳодиса ҳақида аэропорт диспетчерларини хабардор қилган. Ҳодиса ҳақида маҳаллий ҳукуматни огоҳлантириш диспетчерларнинг вазифасига киради.

«Экипаж аъзоларидан ва йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади», — дейилади авиакомпания хабарида.

Понтифик патриарх Кирилл билан Гаванадаги учрашувдан кейин 12 февраль куни кечқурун Мексикага етиб келди. 17 февраль куни Сьюдад-Хуарес шаҳридаги мессадан кейин Франциск Римга қайтиб кетади

Францискнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биргина Мехиконинг ўзида 20 минг полициячи жалб қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?