Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британиянинг UK Oil and Gas Investments (UKOG) компанияси қазиш билан шуғулланаётган Лондон яқинидаги Хорс-Хилл-1 қудуғида илк бор барқарор нефть оқими кузатилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Компания томонидан тарқатилган пресс-релизда таъкидланишича, нефть 900 метр чуқурликдан ўз босими билан чиқмоқда. Синовлар чоғида суткасига 463 баррель нефть чиқариб олинган.

Лондоннинг Гатвик аэропорти яқинида нефть кони аниқлангани ҳақида 2015 йил баҳорида маълум бўлганди. Ўшанда бу ердаги нефть захиралари 50 —100 миллиард баррель деб тахмин қилинган, UKOG раҳбарияти эса 2030 йилга келиб, Буюк Британиянинг нефтга бўлган эҳтиёжини 15 фоизигача қондира олишини билдирганди.

Schlumbepger компанияси кейинчалик мазкур ҳудуддаги захираларни 10,9 миллиард баррель деб баҳолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)