Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат гранти бериш учун танлов эълон қилди. Жамоат фонди бу ҳақда «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Одесский форум»

Фото: «Одесский форум»

Танлов қуйидаги йўналишларда эълон қилинди:

  1. «ОАВларнинг ижтимоий-иқтисодий дастурлар амалга оширилишининг боришини ёритишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзусида;
  2. « ‘Соғлом она ва бола йили’ Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб қилиш» мавзусида ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари;
  3. 2016 йилда ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқаинститутлари ўртасида танлов.
Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

1. ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;2. Давлат гранти лойиҳаси учун www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза;3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низом) нусхаси;4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса лицензиянинг нусхаси.6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномалари, илтимосномалари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант суммаси миқдори – 25 миллион сўмгача.Ҳужжатлар 2016 йилнинг 10 февралидан 10 мартигача қабул қилинади.

Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва ҳужжатлар намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Саломатлик
Саломатлик билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқарадиган 6 та кундалик одат