АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг 22 ёшли қизи Тиффани Трамп илк бор модель сифатида подиумга чиқди. Бу ҳақда People нашри маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, унинг чиқиши Нью-Йоркдаги мода ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган. Тиффани Трамп New-York Fashion week доирасида Just Drew замонавий бренди маҳсулотини намойиш қилган.
Нашрнинг таъкидлашича, ушбу бренд билан қизнинг дўсти, дизайнер Эндрю Уоррен ҳам ҳамкорлик қилади.
Коллежнинг ёш талабасини қўллаб-қувватлаш учун унинг онаси Марла Мейплз ва NSYNC’нинг собиқ қатнашчиси Лэнс Басс тадбирга келган. Дональд Трамп тадбирда иштирок этмаганлигига қарамасдан, Тиффани ота-онаси доим уни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Изоҳ (0)