Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Volkswagen концерни Хитойда автомобиль ишлаб чиқариш учун тўрт миллиард евродан зиёд (4,5 миллиард долларга яқин) сармоя киритади. Бу ҳақда концерннинг Хитой бўлинмаси бошлиғи берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.

Фото: Audi A6 hybrid

Фото: Audi A6 hybrid
«GTspirit.com»

Маълум қилинишича, йўлтанламас ва тармоқдан қувват оладиган электромобилларнинг янги русумлари ишлаб чиқарилади. Хусусан, жорий йилнинг иккинчи ярмида Хитойда Audi A6 русумли автомашинанинг гибридли (ҳам ёқилғи ҳам электр ёрдамида ҳаракатланадиган) тури пайдо бўлади.

Хитой автомобиль саноати уюшмасининг таъкидлашича, мамлакатдаги автомобиль савдоси 2015 йилда 24,6 миллион донани ташкил қилиб, бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 4,7 фоизга кўп.

Эслатиб ўтамиз, Мексика Volkswagen концернининг маҳаллий бўлинмасига нисбатан жарима қўллаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади