Туркия ва Саудия Арабистони қуролли кучлари 15 февралдан эътиборан беш кунлик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлигига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Машғулотлар Туркиянинг Коня вилоятида режали асосда ўтказилмоқда. Айтилишича, ҳарбий манёврларда Саудия Арабистонининг F-15 русумдаги олтита қирувчиси иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу ўтган ҳафта шанба куни, 13 февралда Саудия Арабистони Сурияда қуруқликдаги операцияларда иштирок этиш эҳтимолини назарда тутиб, Туркиянинг Инжирлик базасига қўшинлари ва қирувчи самолётларини жўнатишини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)