Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқи томонидан Беларусь президенти Александр Лукашенкога нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг олиб ташланишини ижобий баҳолади. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кеча, 15 февраль куни Европа Иттифоқи Беларусь президентига нисбатан 13 йилдан буён ишлаб келган чекловларни қисман бекор қилди.«Биз бу қадамни ижобий қабул қиламиз, – деди Песков журналистлар билан мулоқот чоғида. – Бу қадам санкцияларнинг маънисизлигини, санкцион мулоқотнинг истиқболи йўқлигини, санкцион фикрлашнинг қусурларини яна бир бор кўрсатиб берди».

ЕИ Кенгаши, шунингдек, 170 га яқин беларусь амалдорлари ва учта компанияга нисбатан санкцияларнинг амал қилиш муддатини узайтирмади. Шу билан бирга, қурол-яроғ ва полиция техникаси етказиб бериш эмбаргоси ҳамда айрим виза чекловлари яна бир йилга узайтирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин