Анқара Сурияга қўшин юбориш ниятида эмаслигини таъкидламоқда. Туркия мудофаа вазири Исмат Йилмаз шу мазмундаги баёнот билан чиқиш қилди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Сурия чегараси Туркия томонидан бузилганлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Йилмаз «бу ёлғон» деб айтди. «Туркиялик ҳарбийларни Сурия Араб Республикасига юбориш фикри йўқ», — деди мудофаа вазири.
Эслатиб ўтамиз, Дамашқ Туркия чегараси орқали Сурия ҳудудига пулемётлар билан жиҳозланган 12 та пикап кириб келганлигини ва уларда 100 га яқин қуролланган жангчилар бўлганлиги хабар қилган эди.
Изоҳ (0)