Россия бош вазири Дмитрий Медведев Украина ҳукуматининг Россия юк машиналари транзитини тўхтатиш борасидаги қарорига муносабат билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия ҳукумати раҳбари мамлакатда Украина ҳудудидан кириб келган ҳар қандай транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиққа учраши мумкинлигини истисно қилмади.
«Айни пайтда қўшимча назорат ваколатларини Украина ҳудудидан келаётган барча турдаги транспорт воситаларига нисбатан қўллаш керак», – таъкидлади Медведев.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 февраль куни Украина Вазирлар маҳкамаси Россия юк машиналарини ўз ҳудудидан ўтказишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бунга сабаб сифатида Россиянинг Бутунжаҳон савдо ташкилоти ва икки томонлама келишувлар талабларини бузганлиги айтилди.
Изоҳ (0)