Калифорния қамоқхонасида Роберт Кеннедини (1925—1968) ўлдирганлиги учун умрбод қамоқ жазосини ўтаётган маҳбусни муддатидан олдин озод этиш 15-марта рад этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳозир 71 ёшда бўлган иорданиялик Сирхан Сирхан етарли даражада пушаймон бўлмаган ва ўз жиноятининг оғирлик даражасини тушуниб етмаган. Маҳбус билан Плезент-Вэллейдаги қамоқхона биносида уч соатдан ортиқ давом этган учрашувдан сўнг, муддатидан аввал шартли равишда озод этиш комиссиясининг аъзолари 10 февраль, чоршанба куни юқоридаги хулосага келган.
Сирхан ҳамон жиноятда ўзини айбдор деб тан олишдан бош тортмоқда. У хотирасининг сусайганлиги туфайли 1968 йилда «Амбассадор» меҳмонхонасида Кеннеди ва яна беш кишига қандай қилиб ўқ узганлигини эслай олмаслигини таъкидлашда давом этмоқда.
Роберт Кеннеди 1968 йилда АҚШ президентлиги лавозимига ўз номзодини қўйган эди. Калифорниядаги дастлабки сайловларда ғолиб бўлган сиёсатчига нисбатан ўша йилнинг 6 июнь куни суиқасд уюштирилган эди.