Ҳиндистоннинг ғарбида йўловчи автобусининг Пурна дарёсига тушиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда India Today берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Ҳодиса 5 февраль, жума куни Гуджарат штатининг Навсари округида содир бўлган.
Автобусда 60 нафаргача одам бўлганлиги тахмин қилиниб, йўловчилар сонига аниқлик киритилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан бой берган.
Қолган йўловчиларнинг тақдири номаълум. Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, кучли сув оқими қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда.
Изоҳ (0)