Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида жойлашган Сиачен музликлари ҳудудида 3 февраль куни қор кўчиши оқибатида ўн нафар ҳиндистонлик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ҳиндистон армияси вакили берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 35 соат давом этган қидирув-қутқарув ишлари натижа бермаган. Ҳарбий хизматчиларни топиш имкони бўлмади. Уларнинг барчаси ҳалок бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Қутқарув ишларида армия бўлинмалари, ҳарбий-ҳаво кучлари ва хизмат итлари иштирок этди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва шимолий армия қўмондони қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)