Озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон 64-ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда «Norma.uz». Бу ўтган йилга нисбатан 9 поғонага баландроқдир.
Рейтингда 109 та мамлакат озиқ-овқат маҳсулотларининг кенг тарқалиш ва истеъмол қилиниш даражаси; уларнинг мавжудлиги ва етарлилиги; озиқ-овқатлар сифати ва хавфсизлик даражаси каби учта асосий мезон бўйича баҳоланади.
Бу йил озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси бўйича дунёда АҚШ етакчилик қилди, у ўтган йилги рейтингда ҳам биринчи ўринда эди. Юқори ўнликка, шунингдек, Сингапур, Ирландия, Австрия, Нидерландия, Швейцария, Канада, Германия, Австралия, Франция ва Норвегия кирди.
Мадагаскар, Чад ва Бурунди эса жорий рейтингда энг ёмон натижа кўрсатган мамлакатлар бўлди.
Изоҳ (0)