АҚШнинг Оук-Ридж шаҳрида (Теннесси штати) жойлашган Y-12 ядро комплекси ходимлари 20 йил мобайнида уран билан ишлаш бўйича махфий ҳужжатларни оддий чиқинди билан бирга йўқ қилиб келган. Ушбу суриштирув натижаларини Вашингтондаги «Жамоатчилик ҳаётидаги ҳақиқат учун маркази» (The Center for Public Integrity) чоп этди, деб хабар беради «ТАСС».
АҚШ ҳукуматига ушбу қоидабузилишлар ҳақида биринчи марта 2014 йилнинг июнида маълум бўлган эди. Ўшанда объектда ишловчи фаррошлар одатдаги чиқинди учун мўлжалланган қоплардан махфий ҳужжатлар пакетини топиб олган эди.
Одатий чиқинди саватига нафақат «махфий» ва «ўта махфий» белгиси остидаги ҳужжатлар, балки ушбу белгилар қўйилиши керак бўлган қоғозлар ҳам ташлаб юборилган. Уларда, жумладан, объектда сақланаётган юқори бойитилган ураннинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлган.
Энергетика вазирлиги комплекснинг фаолият юритиши учун жавоб берган Babcock & Wilcox Technical Services компаниясини бепарволик учун 240 минг долларга тенг жаримага тортмоқчи бўлган. Бироқ бир қатор музокаралардан сўнг, ушбу суммани ундирмасликка қарор қилган ва фақат мукофот тўловларини ушлаб қолган.
Изоҳ (0)