Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин у ҳақда фильм яратиш режалари, шунингдек, таниқли америкалик актёр Леонардо Ди Каприонинг, гўёки, унда бош роль ўйнаш ниятидан бехабар. Бу ҳақда журналистларга давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Путин бундан бехабар, — деди у. — Шунингдек, биз бундай роль мавжуд бўлган тақдирда, Ди Каприо Путин ролини ижро этиш истагини билдирганидан ҳам бехабармиз, чунки, тўғрисини айтганда, биз Ди Каприонинг баёнотини ҳеч қаерда кўрмадик».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Knightsbridge Entertainment кинокомпаниясининг «Путин» номли фильмида Леонардо Ди Каприо Россия президенти ролини ўйнашга розилик бергани ҳақида хабар тарқалган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи