Россия президенти Владимир Путин у ҳақда фильм яратиш режалари, шунингдек, таниқли америкалик актёр Леонардо Ди Каприонинг, гўёки, унда бош роль ўйнаш ниятидан бехабар. Бу ҳақда журналистларга давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Путин бундан бехабар, — деди у. — Шунингдек, биз бундай роль мавжуд бўлган тақдирда, Ди Каприо Путин ролини ижро этиш истагини билдирганидан ҳам бехабармиз, чунки, тўғрисини айтганда, биз Ди Каприонинг баёнотини ҳеч қаерда кўрмадик».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Knightsbridge Entertainment кинокомпаниясининг «Путин» номли фильмида Леонардо Ди Каприо Россия президенти ролини ўйнашга розилик бергани ҳақида хабар тарқалган эди.
Изоҳ (0)