Италиянинг «Сампдория» футбол клуби ҳимоячиси Жамель Месба автомашинани маст ҳолатда бошқарганлиги учун Генуя полицияси томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Football Italia нашри берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, полиция 31 ёшли жазоирлик футболчининг автомашинасини тўхтатишга ҳаракат қилса-да, у талабга бўйсунмасдан, полициячилардан қоча бошлаган. Кейинчалик футболчи қўлга олинганда, у автомашинани маст ҳолатда бошқараётганлиги аниқланди. Ҳимоячига нисбатан қандай чора кўрилиши номаълум.
Месба «Сампдория»да 2014 йилдан буён ўйнай бошлаган. Жорий мавсумдаги турли мусобақаларда ҳимоячи мазкур клуб таркибида 8 та учрашувда ўйнади. Футболчи Жазоир терма жамоаси таркибида ҳам 31 та учрашувда майдонга тушган.
Изоҳ (0)