Америка федерал ҳукуматининг қарзи расман 19 триллион доллар кўрсаткичдан ошди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги пресс-релизида маълум қилинган. Сумма мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 103 фоизини ташкил этади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Жами суммадан 13,7 триллион доллари бевосита компаниялар ва жисмоний шахслар тутиб турган оммавий қарзларга тўғри келади. Яна 5,3 триллиони ҳукуматнинг Федерал захира тизими олдидаги ички қарзлари ҳисобланади.
Барак Обаманинг президентлик даврида давлат қарзлари етти йил ичида саккиз триллион долларга ошиб, деярли икки баробарга кўпайди. Ундан аввалги президент кичик Жорж Бушнинг бошқарув даврида ҳам давлат қарзларининг ўсиши худди юқоридаги каби суръатни кўрсатган эди.
Изоҳ (0)