Туркиянинг Измир провинциясидаги Сеферихисар шаҳри яқинидаги соҳилбўйида қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида, Эгей денгизи орқали Греция оролларига яширинча ўтмоқчи бўлаётган муҳожирлардан камида тўққиз нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Акшам нашри беган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Туркия соҳилбўйи хавфсизлик хизмати 13 кишини қутқаришга муваффақ бўлди.
Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда.