2016 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Беларусь Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Клакевични қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги алоқалар, жумладан Беларусь кузатувчи давлат мақомига эга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон—Беларусь учрашувларининг жадвали ва кун тартиби ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.