Euronews телеканали Postcards («Откриткалар») деб номланувчи кўрсатувлар цикли орқали Ўзбекистон маданий-тарихий меросини ёритишда давом этмоқда, деб ёзади UzReport.
1 февраль куни телеканалда «Ўзбекистондан откриткалар: Риштон кулолчилиги» дастури эфирга чиқди. Суратга олиш жараёнида Euronews журналистлари энг таниқли уста кулоллардан бири Рустам Усмонов устахонасига ташриф буюрди.
Ушбу эпизод трансляцияси 7 февралга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистондан откриткалар»нинг биринчи репортажи Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига, иккинчи репортажи Хива обидалари — Ичан-қалъа ва Калта Минорга, учинчи репортажи Хивадаги Тош-ҳовли саройига, тўртинчиси Марғилон шойисига бағишланганди.