Ўзбекистонда 3 февраль куни ёғингарчилик кутилмаяпти. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
3 февралга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати тоғли ҳудудларда -8 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида -3 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида -2 даражагача совуқ бўлади.
Қолган ҳудудларда кечаси ҳаво ҳарорати 0 даражадан тушмаслиги тахмин қилинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида 0...+2 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса 0...+5 даража илиқ бўлади.
3 февраль куни кундузи тоғли ҳудудларда +3 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +10 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +13 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эса +15 даражагача илиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.