Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси туфайли халқаро фавқулодда вазият эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, қарор касалликнинг тез тарқалаётганлиги, Бразилияда минглаб туғма нуқсон билан туғилиш ҳолати қайд этилганлиги туфайли қабул қилинган.
Ташкилот фавқулодда ҳолатнинг эълон қилиниши дунё мамлакатларининг касалликни тадқиқ этиш бўйича ҳаракатларини тезлаштириши лозим деб ҳисоблайди. Бунгача ушбу ташкилот касалликнинг тарқалиши бўйича етарли даражада тезкор чора кўрмаганлиги юзасидан танқид қилинган эди.
Зика безгаги ҳомиладор аёллар учун энг кўп хавфли ҳисобланади.