• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зилзилабардош уйлар қандай қурилади? Сўнгги вақтларда Тошкент аҳолисини ташвишга солаётган 7 савол

    Нима учун сўнгги вақтларда тез-тез ер қимирлаяпти? Уй-жойнинг зилзилабардошлилиги ҳақида нималарни билиш зарур? Қандай бино кучли зилзилаларга бардош бера олади? Шу каби саволларнинг жавоблари — «Савол-жавоб»имизда.

    01

    Нима бўляпти?

     

    Сўнгги вақтларда Тошкентда кетма-кет ер силкинишлари сезилиб турибди, шу сабабли кўпчилик бу мавзуга катта қизиқиш билдирмоқда. Қўшма лойиҳа доирасида «Дарё» ва Murad Buildings зилзила вақтида нима бўлиши, зилзилабардош уйлар қандай қурилиши ва уйнинг хавфсизлиги нималарга боғлиқ эканлиги ҳақида ҳикоя қилади.

     
    02

    Нима учун ер қимирлайди?

     

    Ер қобиғи тектоник плиталар деб аталувчи, бир-бирига нисбатан доимий ҳаракатда бўладиган бир неча улкан қисмларга бўлинади. Плиталарнинг тўқнашуви ва деформацияси натижасида чиққан энергия тоғ жинсларининг кескин ёрилишига ва сейсмик тўлқинларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида юз берадиган ерости зарблари ва ер сатҳидаги тебранишлар зилзила деб аталади.

    Зилзилаларнинг аксарияти шу қадар кучсизки, уларни фақатгина махсус мосламалар ёрдамида сезиш мумкин. Бироқ, масалан, 5 баллик зилзилани сезмасликнинг иложи йўқ.

     
    03

    5 балл — бу кўпми ё кам?

     

    Бу зилзилани қайси шкала бўйича баҳолашга боғлиқ. Рихтернинг магнитудалар шкаласи зилзила ўчоғида (яъни, ер остида) вужудга келган сейсмик тўлқинлар энергиясини ўлчайди. Рихтер шкаласи бўйича магнитуда 1 дан 9 гача бўлади.

    Бироқ силкинишларнинг ер устидаги вайронкор кучи 12 баллик MSK-64 интенсивлик шкаласи (Медведев-Шпонхойер-Карник шкаласи) бўйича аниқланади.

    Унга кўра, ер сатҳидаги 3 баллгача бўлган силкинишлар сезилмас деб аталади, агар уч баллдан ошса — сезиларли, 7 баллгача — кучли, 8—9 балл бўлса — вайронкор ҳисобланади. 9 балл ва ундан юқори бўлса, бу — ҳақиқий фожеа.

    1966 йилги Тошкент зилзиласи магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 5,2 га тенг бўлган, бироқ ўчоғи ер юзасига яқин бўлгани учун — сатҳда (12 балли MSK-64 шкаласи бўйича) 8—9 балли силкинишларга сабаб бўлган.

     
    04

    Зилзилабардош уйлар қандай қурилади?

     

    «Гулсарой» турар-жой мажмуаси

    Ўзбекистондаги замонавий қурилиш норма ва қоидалари қурилиш олиб бориладиган ҳудуддаги сейсмик хавфни ҳисобга олишни талаб этади. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш ва қуришда, қурилиш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, MSK-64 шкаласи бўйича 7 баллдан 9 баллгача бўлган кўрсаткичлар ҳисобга олинади.

    Иншоот зилзилабардошлиги қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

    1. Тупроқ ёстиғи. Бино чўкмаслиги ва мустаҳкамлигига футур етмаслиги учун, тупроқ пойдевор ва конструкция оғирлигини кўтара олиши зарур. Лойиҳалаш ишлари вақтида тупроқнинг оптимал зичлиги, унинг чўкувчанлиги ёки чўкувчан эмаслиги ҳисобга олинади. Тупроқ зичлигини ошириш мақсадида у қатлам-қатлам қилиб трамбовка қилинади.
    2. Пойдевор. Мустаҳкам пойдевор — бино конструкцияси узоқ йиллар давомида хизмат қилишини кафолатлайди. Бино қанча баланд бўлса, унинг пойдевори ҳам шунча мустаҳкам бўлиши даркор. Пойдеворнинг мустаҳкамлиги икки асосий омилга боғлиқ: арматуралаш талабларига риоя этиш ва бетон қуйишнинг тўғри технологиясидан фойдаланиш.
    3. Темир-бетон конструкциялар. Темир-бетон зилзила вақтида оғирлик ва тупроқ силжишларига муносиб бардош бера олади: арматура кенгайишига, бетон эса зичлашишга жавоб беради. Темир-бетон конструкциялар пойдевор қўйишда, бинонинг асосий устунларини кўтаришда, ригель ва оралиқ плиталарда ишлатилади.
    4. Ғишт териш. Ғиштнинг зилзилабардошлилиги учта асосий кўрсаткичга — мустаҳкамлик, бириктирувчи қоришма ва пўлат боғловчиларга боғлиқ. Пўлат боғловчилар ғиштни бино каркасига қотиради ва конструкциянинг яхлитлигини таъминлайди. Зилзила вақтида бино ва бириктирувчи қоришма биргаликда ҳаракатланганда, бундай усулда мустаҳкамланган деворларга зарар етмайди.
    5. Зилзилабардошликни таъминловчи чоклар. Бу — икки қатор тутиб турувчи девор, дегани. Улар бинони бир-биридан мустақил, алоҳида барқарор қисмларга бўлади ва зилзила вақтида бино шаклининг ўзгариши эҳтимолини камайтиради. Агар иншоот баландлиги 40 метрдан юқори бўлса, айнан шу технологиядан фойдаланилади.

     
    05

    Бундан нима фойда?

     

    Зилзила вақтида бино тўлқинлар ҳаракатини такрорлашга уринади — бинонинг баъзи қисмлари кенгаяди, бошқалари эса зичлашади, тупроқ ҳаракатланиши натижасида бино ҳаракатга келади. Силкиниш қанча кескин бўлса, қуйи қаватларнинг юқори қаватларга нисбатан силжиш тезлигида шунча катта фарқ бўлади. Зилзилабардош қурилишнинг асосий вазифаси — 9 баллик зилзилалар вақтида бинонинг бутунлигини сақлаб қолиш.

    Хулоса қилиб айтганда, бино мустаҳкам бўлиши учун уни тўғри лойиҳалаштириш, қурилиш жойини тўғри танлаш ва шундан сўнг сифатли қилиб қуриш керак.

     
    06

    Қурувчи компания ва менинг бўлажак уйим ишончли эканлигини қандай биламан?

     

    Саволлар беринг. Компания неча йилдан бери қурилиш билан шуғулланмоқда? Қурувчининг маълум бир брендга эга эмаслиги хавотирга солиши керак, чунки бренд — компания келажакка назар ташлаётгани, шу сабабли ҳам ўз обрўси, нуфузи учун қайғураётгани белгисидир. Агар сиз фаолиятини энди бошлаган компанияга мурожаат қилган бўлсангиз, қурилишнинг барча босқичларини мустақил равишда кузатиб борган маъқул. Агар сиз хонадон сотиб олмоқчи бўлаётган бино қуриб бўлинган бўлса, қурувчи компаниянинг бошқа объектларига бориб, қурилиш жараёни ва унга бўлган муносабат қандай эканлиги билан танишинг. Иккинчи йўли — тайёр уйнинг қурилиш тарихи акс этган фотохроникани сўраш. Ўз ишини севадиган профессионал қилинган иш тарихи тасвирланган фотосуратларни сизга кўрсатишдан фақат хурсанд бўлади.

    Шунингдек, қурувчи компания қайси таъминотчилар билан ишлаши, ғиштларни қаердан сотиб олиши, қандай арматурадан фойдаланишига ҳам қизиқинг. Murad Buildings фақат синовдан ўтган, кўп йиллардан бери бозорда фаолият олиб бораётган компаниялар билан ишлайди, обрўси ҳақида қайғуради ва ўз ишини севади.

     
    07

    Энди нима бўлади?

     

    Сейсмологларнинг қайд этишича, «даврийлик деган тушунча бор: давомий сокинликдан сўнг зилзилалар фаоллашади, бундай фаоллашув бизнинг минтақамизда тахминан эллик йил аввал кузатилган. Ҳозир сезиларли силкинишлар кўпайди... Инсоният ҳозирга қадар зилзилаларни олдиндан аниқ башорат қилиш йўлини тополмаган бўлса-да, Ўзбекистон ҳудудидаги плиталарнинг силжишига ҳали йигирма йилдан кўпроқ вақт бор. Агар қурилиш нормаларига риоя этиладиган бўлса, зилзила вақтида уйлар бузилмайди». Murad Buildings компанияси уйларни мустаҳкам ва бақувватлилигини таъминловчи замонавий технологияларни қўллаган ҳолда турар-жой мажмуаларини барпо этади.

     
    • Пўлат боғловчилар
    • Устунларни арматуралаш
    • Пойдеворни арматуралаш
    • Плиталарни синаш
    • Ғишт териш ва устунларни арматуралаш
    • Котлованни тупроқ трамбовкасига тайёрлаш
    • Ригелларни арматуралаш жараёнига тайёргарлик
    • Ғиштнинг тўлиқ терилиши
    • Пўлат боғловчи
    • Устунларни арматуралаш

    Реклама ҳуқуқи асосида

    01.02.2016, 12:04   Изоҳ (0)   56164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аббосжон Мирзораҳимов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланди

    01.02.2016, 11:50

    Савол-жавоб: Тиббий ниқоблар гриппдан сақланишга ёрдам берадими?

    01.02.2016, 11:27

    Британия компаниясини тендердан асоссиз равишда чиқариб юборган Навоий КМК масъуллари жавобгарликка тортилди

    01.02.2016, 10:29

    «Микрокредитбанк»нинг «Нуроний» жамғарма омонати «миллий валютадаги энг яхши жамғарма депозити» деб эътироф этилди

    30.01.2016, 17:33

    Тошкент вилоятидаги учта туман ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинланди

    30.01.2016, 11:20

    Франция элчихонаси ўқувчилар ўртасида франкофон театр фестивалини ташкил этади

    29.01.2016, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.