Индонезия президенти Жоко Видодо Instagram’да унинг номи билан очилган қалбаки саҳифаларга барҳам бериш мақсадида ўзининг шахсий саҳифасини очди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Одамлар менинг Instagram’даги қалбаки ёзувларимдан шикоят қилиб келган эди. Мен ўзимнинг расмий саҳифамни очишга қарор қилдим. Қолган саҳифалар меники эмас», ― деди президент Facebook’да.
Унинг, кўпчилик индонезияликлар атаганидек, «Жокови» номли саҳифасига Instagram’да расман қайд этилган куннинг ўзидаёқ 203 минг киши обуна бўлди.
Маълум қилинишича, Индонезия президенти ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланиб келиб, муҳим давлат қарорлари юзасидан ёки ўзининг кундалик фикрлари билан бўлишади. Унинг Facebook’даги саҳифасига 6 миллиондан зиёд одам обуна бўлган. Видодо тармоқда олган «ёқади» белги сони бўйича дунё раҳбарлари орасида АҚШ президенти Барак Обама, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғондан кейинги ўринни эгаллаган.
Сиёсатчи оддий кийим ва кроссовка кийиб юришни ёқтиради. Мусиқа йўналишида эса, «хэви-металл» услубини ёқтириб тинглайди. У турли харобаларда кўп вақт ўтказиб, оддий индонезияликларнинг муаммоларидан хабардор эканлигидан фахрланади.
Изоҳ (0)